Дарслик: “Умумий геоморфология”…
Самарқанд давлат университети экология ва ҳаёт хавфсизлиги кафедраси профессори Хайрулла Жўрақуловнинг “Умумий геоморфология” номли дарслиги нашр этилди.
Ушбу дарсликнинг дастлабки 4 қисми геоморфологиянинг назарий асосларига бағишланган. Унда геоморфология фанининг объекти, вазифалари, шаклланиш ва ривожланиш тарихи, релъеф тушунчаси, шакли, ёши, релъеф ҳосил қилувчи эндоген жараёнлар ҳақида сўз юритилади. Кейинги қисмларида экзоген жараёнлар ҳақида батафсил ёритилган. Хусусан, флювиал, тоғли ўлкалар, текисликлар ва платолар, арид, караст, тоғлардаги ҳозирги замон ва ўтмишда бўлган музликлар, плестстокен материк музланиши областлари, глиациал, қирғоқлар релъефи, биоген релъеф морфологияларга бағишланган.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.