Бамия ўсимлиги ва унинг шифобахш хусусиятлари…
Бамия кўп йиллик ўсимлик бўлиб, асосан Осиё, Африка ва Америка ҳамда Жанубий Европада экилади. Ташқи кўринишида гўза ўсимлигига ўхшайди. Бамия мевалари таркибида углевод, оқсил, мой, темир, кальций, тола, тиамин, икотинамид, рибофлавин ва аскорбин кислотаси мавжуд.
Бамияни нафақат сабзавот экини сифатида, балки қуритилган уруғлари сабзавотли творогни тайёрлаш учун ишлатилиши мумкин ёки қовурилган ва майдаланган уруғлардан қаҳва ўрнини босувчи восита сифатида ишлатиш мумкин. Бамиянинг етилган мевалари ва поясидан қоғоз саноатида ишлатиладиган хом толалар мавжуд. Саноатда бамия мевалари таркибидаги шилимшиқ моддалар қоғозларни ёпиштириш учун ишлатилади. Шунингдек, қандолат маҳсулотларини тайёрлаш учун фойдали биоабсорбент каби воситалар олинади. Бамия поясидан тола олиш мақсадида ҳам етиштирилади.
Бамиянинг техник етилган меваларини қайнатиб, қовуриб, дудлаб бошқа сабзавотлар билан пишириб ёки ўзини ҳам истеъмол қилса бўлади. Бундан ташқари бамиядан турли хилдаги консервалар тайёрлаш мумкин. Бамия жуда ҳам фойдали сабзавот бўлиб, меваси таркибида шифобахш витамин ва минераллар мавжуд.
Унинг мевасини доимий равишда истеъмол қилиниши натижасида:
– меваси таркибида шилимшиқ моддалар кўп бўлганлиги сабабли ошқозон ичак кассаликларини даволайди;
– юрак қон томирларини мустаҳкамлайди. Гипертонияга қаршиликни кучайтиради. Қон айланиш тизимини бир меъёрда бўлишини таъминлайди;
– нерв фаолиятини яхшилайди, ундаги магний элементи асаб тизимини мустаҳкамлайди;
– қондаги қанд миқдорини пасайтиради;
– меваси ва уруғлари эркакларда бепуштликни даволовчи восита сифатида ишлатилади;
– Қандли диабетни олдини олади;
– Яраларни даволашда ва гемаройни олдини олишда ишлатилади;
– Гипертонияга қаршиликни кучайтиради;
– Ортиқча токсин ва шлаклардан тозалайди;
– Ортиқча вазндан халос бўлишда самарали фойда беради;
– Суякларни мустаҳкамлайди;
– Астма хуружларини камайтиради;
–Терининг соғлиғини яхшилайди;
– Тамоқ оғриғи ва йўтални камайтиради;
– Кўришни яхшилайди;
– Саратонга қарши хусусиятларга эга;
– Юрак касаллиги хавфини пасайтиради.
Маълумот учун, Бамия ўсимлиги Ўзбекистонга энди кириб келмоқда...
Мунира Аҳадова
Самарқанд давлат университети
биология факультети магистранти.