2023-2024 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул жараёни бошланиши муносабати билан абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш ҳамда уларни қизиқтирган саволларга тезкор жавоб бериш мақсадида Самарқанд давлат университетида Салл-марказ ташкил этилди.

    Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари қуйидаги:

1. +998662391892

2. +998662391553

3. +998662391378

4. +998662391559

    телефон рақамлари орқали Салл-марказ билан боғланиб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишлари мумкин.

    Шунингдек, абитуриентлар учун Самарқанд давлат университети филология факультети ҳовлисида Маслаҳат маркази ташкил этилган бўлиб, ўз саволларингизга ушбу маслаҳат маркази ходимлари орқали жавоб олишларингиз мумкин.

    Қабул жараёнлари эртага, 20 июндан бошланади. 

    Аризалар онлайн шаклда my.uzbmb.uz ва my.gov.uz сайтлари орқали қабул қилинади. 

    Call-markaz ва маслаҳат маркази иш вақти: 08:00 дан 17:00 гача (тушлик 13:00 дан 14:00 гача)

 

Самарқанд давлат университети
Қабул комиссияси.