Самарқанд давлат университети олимлари халқаро конференцияда иштирок этди…
Самарқанд давлат университети археология кафедраси, Кореянинг Чеонггу археологик тадқиқот институти ва Ероосиё маданий жамияти тадқиқот маркази билан ҳамкорликда “Марказий Осиёнинг тарихдан олдинги маданияти ҳақида тушунча” номли халқаро конференция ўтказилди.
Онлайн шаклда ўтказилган анжуманда СамДУ тарих факультети декани, профессор Дилфуза Жўрақулова “Ўзбекистон палеолит даври археологияси”, археология кафедраси профессори Ёун Мюнг Чул “Евроосиё тарихий маданиятини ўрганиш бўйича таклифлар”, археология кафедраси мудири, доцент Одил Эргашев “Марказий Осиё тош даври устахоналари”, докторант Ғайрат Махамадиев ҳамда магистрант Алишер Жабборов “Дабусия Буюк Ипак йўли устидаги шаҳар харобаси” мавзусидаги маърузалари билан иштирок этди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.