Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов ташаббуси билан Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар баланси” да рўйхатда турувчи 58 нафар йигит-қизлар ҳолидан доимий хабар олинмоқда..

    Ёшлар билан мулоқотда уларнинг қизиқиши, муаммо ва камчиликлари ўрганилиб, бартараф этиш бўйича ёрдам ва тавсиялар берилмоқда.

    “Боғу Темур” маҳалласида яшовчи, 11-синф ўқувчиси Насиба Иноятуллаева ва «Бекҳо» маҳалласидаги Умида Шодиева билан суҳбатлашилганда тикувчиликка қизиқиши борлиги ва тикув машиналари йўқлигини билдирган эди.

    СамДУ ректори томонидан ушбу қизларга тикув машинаси топширилди. Совғани СамДУ ёшлар билан ишлаш бўйича биринчи проректори Шаҳзода Негматова тақдим қилди.

    “Ботир Зокиров” маҳалласида яшовчи Садоқат Тиловова, Соҳибжон Аъзамов, Акмалжон Султонов билан учрашилганда моддий ёрдам ва замонавий планшетга эҳтиёжи борлигини билдиришган. СамДУ ўқув ишлари бўйича проректори Рустам Йўлдошев университет томонидан ажратилган моддий ёрдам ва планшет совғаларини топширди.

    Аҳмад Яссавий маҳалласида истиқомат қилувчи Миржамол Марупов билан суҳбатлашилганида санъатга қизиқишини билдирган. Шунингдек, овоз кучайтириш мосаламаси ва микрафонга эҳтиёжи борлигини айтган. СамДУ илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Ҳаким Хушвақтов университет томонидан ажратилган микрофонли магнитафонни совға қилди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати