Артишок қимматбаҳо ўсимлик бўлиб, озиқ-овқат ва фармасевтика саноатида ҳамда чорва молларига озуқа сифатида фойдаланилади. 
  Жигар, қабзият, қандли диабет, атеросклероз, псориаз, экзема, ошқозон ости бези касалликларини даволашда артишокдан синарикс, хофитол, артичоке каби препаратлар тайёрланади. Артишок таркибида оқсиллар, углеводлар, витамин C, каротин, витамин Б1 Б2, инулин таркибида калий, рух, селен, мис, марганес, натрий, магний, фосфор, калсий ва темир, танинлар, шунингдек, органик кислоталар мавжуд. Энг фойдалиси гликозид- синарин, шунингдек, тиббиётда ишлатиладиган кофеин, аскорбин ва хинин кислоталардир. Артишокнинг юмшоқ (эт қисми) ўрта қисми ишлатилади. Артишок хом, қовурилган ва қайнатилган ҳолда истеъмол қилинади. Халқ табобатида унинг барглари ва илдизлари ўт йўллари, атеросклероз ва ревматизмларда ишлатилади.
  Артишок - пархез сабзавот бўлиб, осон ўзлаштирилади, унинг қайта ишланган маҳсулотлари қандли диабетда крахмал ўрнини босувчи восита сифатида ишлатилади. Артишок илон заҳрини кесувчи, болаларда стоматитни даволовчи, организмни тозаловчи восита ва аллергиклардан касалликда фойдаланилади.

 

   Зебунисо Номозова 
   Самарқанд давлат университети
   ботаника кафедраси доценти.