Олий таълим муассасаларига ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларни олдини олиш бўйича давра суҳбати ўтказилди…
Самарқанд давлат университетида ўтказилган ушбу тадбирда ўқув ишлари бўйича проректорлар Аҳмаджон Солиев, Рустам Йўлдошев, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, факультет деканлари, кафедра мудирлари ва декан ўринбосарлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари иштирок этди.
Йиғилишда ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларни олдини олиш бўйича сўз юритилиб, мавзуга оид видеоролик намойиш этилди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.