Монография: “Саноат корхоналарининг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш”
Самарқанд давлат университети экология ва ҳаёт хавфсизлиги кафедраси ўқитувчиси (ПҳД) Гулмера Келдиёрованинг “Саноат корхоналарининг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш” номли монографияси нашр etildi...
Мазкур монография “Саноат корхоналарининг атроф-муҳитга таъсири” фанидан юзага келган ва шакллантирилган йўналишларнинг асосий мазмунини очиб беришга қаратилган. Унда атмосфера ҳавосининг ифлосланишининг асосий мауммолари, корхоналардаги мавжуд чанг-газ тозалаш ускуналарининг иш самарадорлигини ошириш, урбанизация, корхоналарнинг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш, уларни муҳофаза қилиш чоралари атрофлича ёритилган.
Ушбу монографияда саноатда ҳосил бўладиган оқова сувларига қўйиладиган талаблар, чиқиндиларни жойлаштириш ва утиллаштириш, шаҳарларда транспорт ҳамда аҳоли пунктларининг ижтимоий-экологик муаммолари, аҳолининг экологик маданияти, ишлаб чиқариш ҳудудини кўкаламзорлаштириш, саноат корхоналарида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тартиби ва амалий ишлар кўлами тегишли далиллар ҳамда маълумотлар асосида баён қилинган.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.