Самарқанд давлат университетида KOICA ва Корея кимё-технологиялар тадқиқот институти (KRICT) вакиллари билан учрашув ўтказилди…
![](https://www.samdu.uz/upload/cover-images/64a56a17be814-64a56a17be815-64a56a17be816-64a56a17be817.jpg)
Корея Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги KOICA томонидан кимё соҳасида магистратура ва докторантура йўналишларида грант асосида таълим олиш учун иқтидорли номзодларни танлаб олиш режалаштирилган.
Самарқанд давлат университетида ушбу лойиҳа доирасида мазкур танловларни самарали ва кенг қамровда ташкил этиш мақсадида KOICA ва Корея кимё-технологиялар тадқиқот институти (KRICT) вакиллари билан учрашув ўтказилди.
Грант асосида ўқишни тамомлаган талабалар янги ташкил этилаётган Корея-Ўзбекистон илмий-тадқиқот ва лойиҳа институти – Кимё технология инновация марказида ўз фаолиятларини давом эттириш имкониятига эга бўлишади.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.