Самарқанд давлат университетида вазир ўринбосари сайёр қабул ўтказди…
Самарқанд давлат университети Муҳандислик физикаси институтида Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Шахлохон Турдикулова бошчилигида сайёр қабул ўтказилди. Тадбирда вилоятдаги барча олий таълим муассасалари вакиллари, битирувчи ва абитуриентлар иштирок этди.
Сайёр қабулда магистратурага кириш, чет тили сертификатининг аҳамияти, халқаро грантларга эга бўлиш, илмий лойиҳалар ишлаб чиқиш, хорижий стажировкаларга юбориш, нуфузли журналларда мақолалар чиқариш каби масалалар муҳокама қилиниб, ёшларни қизиқтирган саволларига жавоб берилди.
Шахлохон Турдикулова СамДУ таркибидаги Муҳандислик физикаси ва Биокимё институтлари фаолияти билан яқиндан танишиб, яратилган шароитларга юқори баҳо берди. Шунингдек, Нобел мукофоти лауреати Азиз Санжар номидаги илмий лабораторияни кўздан кечириб, тадқиқотчилар учун яхши имкониятлар яратлиганлигини алоҳида таъкидлади….
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.