Самарқанд давлат университети олими Amazon AWS академиясининг аъзолигига қабул қилинди…
![](https://www.samdu.uz/upload/cover-images/64afebe288253-64afebe288254-64afebe288255-64afebe288256.jpg)
Самарқанд давлат университети сунъий интеллект ва ахборот тизимлари кафедраси мудири Файзулло Назаров, ўқитувчи Шерзоджон Ярматов ва IT-Марказ бошлиғи Аслиддин Сайидқулов Ҳиндистоннинг Галготиас университетида стажировка ўтамоқда.
Ёш олимлар стажировка давомида рақамлаштириш ва сунъий интеллектни жорий қилиш, дастурий маҳсулотларни яратишда Ҳиндистон тажрибасини ўрганиш, талабаларнинг Стартап ва амалий лойиҳаларини ривожлантириш, компютер технологиялари фанларининг мазмуни ва силлабусларини трансформация қилиш жараёнларини ўрганмоқда.
Файзулло Назаров дунёнинг етакчи компанияларидан бири Amazon AWS академиясининг аъзолигига қабул қилинди ва академиянинг Самарқанд давлат университетидаги вакили бўлди. Шунингдек, Шерзод Ярматов ва Аслиддин Сайидқулов AWS Academy Graduate - AWS Academy Cloud Foundations битирув курсларини муваффақиятли тугатиб сертификатларга эга бўлди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.