Самарқанд давлат университети ва АҚШнинг Вебстер университети ҳамкорлиги…
АҚШнинг Вебстер университети президенти Жулиан Шустер бошчилигидаги делегация Самарқанд давлат университетида бўлди. Ташриф давомида СамДУ археология ва зоология музейи, Биокимё институти янги кампуси, Муҳандислик физикаси институти, ботаника боғи ва ядро физикаси илмий лабораторияси фаолияти билан яқиндан танишди.
Шунингдек, биология, кимё, сотсиал психология соҳаларида ҳамкорлик қилиш ва ядро физикаси лабораторияси қошида ядро медицинасини ривожлантириш бўйича музокаралар олиб борди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати,
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.