Самарқанд давлат университетида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни кенг нишонланди…
Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов илм-фанда улкан ютуқларни қўлга киритган, халқаро миқёсда университет шон-шуҳратини юксалишига, таълим-тарбия сифатини янада яхшилашга муносиб ҳисса қўшган бир гуруҳ олимларга Фахрий ёрлиқ ва пул мукофотлари топширди.
Байрам тантаналарида шунингдек, 420 нафар профессор-ўқитувчига пул мукофоти ажратилганлиги эълон қилинди.
Устозлар байрами педагогика таълими факультети ўқитувчи ва талабалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар билан давом этди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.