Самарқанд давлат университети олимлари халқаро грант соҳиби бўлди…
Самарқанд давлат университети хорижий мутахассислар ва талабаларни жалб этиш бўлими бошлиғи, PhD Зарифа Эшмуродова ва Биокимё институти докторанти Алишер Аслановлар Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонасининг “STEM фанларини француз тилида ўқитиш” гранти соҳиби бўлдилар.
Мазкур олимлар халқаро грант доирасида 16-28 октябрь кунлари Франциянинг Клермонг Оверн университетнинг (Université de Clermont Auverne) CAVILAM тил марказида малака оширадилар.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.