"Фахриёрнинг поэтик услуби ва бадиий маҳорати”…

Самарқанд давлат университетида мазкур мавзуда адабий анжуман ўтказилди.
Анжуманда ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўст, шоир Азиз Саид, адабиётшунос олим Қозоқбой Йўлдошев, ёзувчи Назар Эшонқул, Ипак йўли Туризм ва Маданий мерос халқаро университети биринчи проректори, профессор Жўлибой Элтазаров, таниқли режиссёр Жаҳонгир Қосимов ва бошқа ижодкорлар иштирок этди.
Адабий анжуманни Самарқанд давлат университети ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Рустам Йўлдошев кириш сўз билан очди.
Адабиёт ихлосмандлари йиғилган учрашув қизғин тарзда ўтиб, ташриф буюрган меҳмонлар шоир Фахриёрнинг ҳаёти ва ижоди ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини билдирди. Шунингдек, шоирнинг шеърлари ўқиб эшиттирилди.
- Бугунги учрашув менга ўзгача бир илҳом бағишлади - дейди СамДУ филология факультети талабаси Муштарийбегим Исмоилова. – Мазкур анжуман расмиятчиликдан ҳоли бўлиб, вақт қандай ўтгани билинмади. Фахриёр ўзбек адабиётининг модернизм шаклида ижод қилувчи етакчи шоирлардан ҳисобланади. Мурод Муҳаммад Дўст таъкидлаганидек “Фахриёр қора сўзни меҳнат билан оқартирган шоир. Умр бўйи ўзини тўғрилигига, ҳалоллигига содиқ қолган инсондир.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.