Самарқанд давлат университети ректори Рустам Холмуродов Хитойдаги йирик фармацевтика корхонаси фаолияти билан танишди…
Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов Хитойнинг “Xinjiang Uygur Pharmaceutical Co., Ltd.” номли дори воситалари ишлаб чиқариш компаниясида бўлди. Компания директори Йин Ҳаилонг билан учрашиб, ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
Мазкур корхонанинг дори воситалари Шинжон физика ва кимё техника институтидаги олимларининг тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилади.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.