Самарқанд давлат университети филология факультетида “ОТА-ОНАЛАР КОНГРEССИ” ўтказилди…
Конгресс ота-оналарнинг Самарқанд давлат университети фаолияти билан танишишдан бошланди.
Тадбирда Самарқанд давлат университети ўқув ишлари бўйича биринчи проректор Аҳмаджон Солиев, ректор маслаҳатчиси Ислом Рустамов, факультет декани, профессор Азамат Пардаев ва ота-оналар иштирок этди.
Учрашувда таълим тизимидаги ўзгаришлар, имтиҳон жараёнлари, ҲEМИС тизимининг афзалликлари, чет тилини ўрганиш моҳияти, талабалар учун яратилган имкониятлар ва ёшларнинг психологияси бўйича сўз юритилди.
Самарқанд давлат универстети
Ахборот химати.