Самарқанд давлат университети Исландиянинг халқаро маркази билан ҳамкорлик қилади…
Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов Исландиянинг ерларни қайта тиклаш халқаро дастури ГРО ЛРТ директори Сжофн Вилҳелмсдоттир ва тупроқларни муҳофаза қилиш маркази бўлим бошлиғи Брйндис Мартеинсдоттирларни қабул қилди.
Учрашувда ЮНEСКО шафелигида Самарқанд давлат университетида ерларни қайта тиклаш, ер деградациясига қарши курашиш ва инновацион агротехнологиялар марказини ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.
- Самарқандга илк бор келишим. Гўзал шаҳар, менда яхши таассурот қолдирди, - дейди Сжофн Вилҳелмсдоттир. – Исландия китобсевар халқ. Лекин бирорта биносини китобга ўхшамайди. Самарқанд халқаро аэропортининг китоб шаклида қурилиши мени ҳайратга солди… Самарқанд давлат университетидаги бунёдкорлик ишларини кўриб қувондим, ўқитувчи ва талабаларига ҳавас қилдим. Илмий муҳит шаклланган бир қатор марказларга эгалиги таҳсинга сазовор. СамДУ да озиқ-овқат хавфсизлигига оид конференцияда ҳам иштирок этдим. Анжуман юқори кайфиятда ўтди. Бу хорижлик таниқли олимлар томонидан ҳам эътироф этилди. Бугунги учрашувимиз манфаатли бўлди…
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.