Самарқанд давлат университети ва Кореянинг “Сонгбусан Глобал стипендия” жамғармаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди...

Самарқанд давлат университетига Кореянинг “Сонгбусан Глобал стипендия” жамғармаси директори Сонгбусан хоним бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан СамДУ халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Мухтор Носиров учрашди.
Мазкур халқаро жамғарманинг асосий вазифаси таълимни қўллаб қувватлаш ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишдир.
Учрашувда томонлар ўртасида ҳамкорлик меморандум имзоланди. Шунингдек, халқаро жамғарма томонидан Самарқанд давлат университетининг 3 нафар иқтидорли талабаларига стипендия берилди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.