“Ўзбек тили – миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли”…
Самарқанд давлат университети филология факультетида 21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 34 йиллигига бағишланган “Ўзбек тили – миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли” мавзудаги анжуман ўтказилди.
Тадбирда факультет декани, профессор Азамат Пардаев, ўзбек тили ва адабиёти кафедраси мудири, профессор Ибодулла Мирзаев, СамДУ бошланғич Касаба уюшмаси қўмитаси раиси Шавкат Маҳматмуродов, ўзбек тилшунослиги кафедраси мудири, доцент Шавкат Маҳмадиев ва Умида Рашидовалар маърузалари билан иштирок этди.
Анжуманда ўзбек тилининг нақадар бойлиги, софлиги эътироф этилди. Инсон гўзаллиги, маънавияти, буюк мероси, ҳатто олам барқарорлигининг асоси ҳам бу – тилдир. Шу сабаб онадек азиз ўз она тилимизни асраб-авайлаш, эъзозлаш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир. Дарҳақиқат, инсон ўз она тилиси билан уйғаяди, камолга етади. Мана шу тил билан унади. Комилликнинг биринчи белгиси ҳам намоён бўлади. Зеро, нутқнинг гўзаллиги, тилнинг бурролиги, ифоданинг аниқлиги инсон учун ўзига хос ҳусндир, бу ҳусн жамиятнинг, миллатнинг кўркидир…
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.