Самарқанд давлат университети талабалари халқаро олимпиадада ғолиб бўлди…
2023 йил 23-27 октябрь кунлари Қорақалпоғистонда математика фани бўйича “Муҳаммад ал-Хоразмий” номидаги халқаро олимпиада ўтказилди. Мазкур олимпиадада 50 га яқин олий таълим муассасаларидан 200 дан ортиқ талабалар иштирок этди.
Қувонарлиси Самарқанд давлат университетининг математика факультети талабалари 2 олтин (Давлат Камолиддинов ва Абдулазиз Комилов) ҳамда 2 кумуш медални ( Бобомурод Абдураҳмонов ва Отабек Зарипов) қўлга киритиб, умумий ҳисобда 1-ўринни эгаллади.
Ғолибларни Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг раиси Аманбай Оринбаев ҳамда Ўзбекистон Қаҳрамони, ЎзРФА V.I.Romanovskiy номидаги Математика институти директори, академик Шавкат Аюповлар тақдирлади.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.