Самарқанд давлат университетига Япониянинг "Аsian Techno cооperative" компанияси менежери Сатоши Сузуки бошчилигидаги делегация ташриф буюрди...
Мартабали меҳмонлар билан СамДУ халқаро ҳамкорлик бўйича проректор Акмал Ахатов учрашди.
Мулоқотда Самарқанд давлат университетида Япон таълими ва маданияти маркази ташкил этиш бўйича фикрлар алмашилди. Шунингдек, япониялик мутахассисларни СамДУ га жалб қилишга келишилди.
Мазкур марказнинг вазифаси талабаларга япон тилини ўргатиш, Японияга ўқишини давом эттириши учун кўмаклашишдан иборат.
Мулоқот давомида истиқболли режалар белгилаб олинди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.