Самарқанд давлат университети ректорининг буйруғига биноан филология фанлари доктори, профессор Жўлибой Данабаевич Элтазаров СамДУ филология факультети декани лавозимига тайинланди
Жўлибой Элтазаров Самарқанд давлат университетининг ўзбек филологияси факультетини (1985) битирган, 1992 йилда номзодлик, 2007 йилда докторлик диссертацияларини ҳимоя қилган. Филология фанлари доктори, профессор.
Профессор Жўлибой Элтазаров бундан аввал бир неча йиллар давомида "Ипак Йўли" Туризм ва маданий мерос университетининг Биринчи Проректори (2020-2024), СамДУ филология факультети декани, ўзбек тилшунослиги кафедраси мудири лавозимларида (2005-2007, 2015-2020) фаолият кўрсатган.
Олим узоқ йиллар давомида чет эллардаги етакчи ОТМларда, жумладан Бусан Чет тиллар университети (Корея Республикаси, 1999-2000), Берлин-Ҳумболдт ва Берлин Фреи Университетлари (ГФР, 2003-2005), Осака Университети (Япония, 2007-2010), Мугла Ситки Кочман университетида (Туркия Республикаси, 2010-2014) ишлаган.