Ўзбекистон Республикаси Президенти

ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси

ректори A.Ш. Бекмуродовга!

 

    Ҳурматли Адҳам Шарипович!

    Сизни туғилган кунингиз билан самимий табриклайман. Узоқ умр, сиҳат-саломатлик, бахт ва омад тилайман. Яхшилар ва яхшиликлар ҳамроҳингиз бўлсин.

    Сиз мамлакатимизда иқтисодиёт фанининг ривожига муносиб ҳисса қўшган таниқли олим, банк ва молия академияси фаолиятини йўлга қўйган тажрибали ташкилотчи сифатида алоҳида ҳурмат ва эътиборга сазоворсиз.

    Сиз жуда кўп соҳаларни бир нуқтада бирлаштирганингиз билан ҳам халқимиз, соҳа ходимлари эътирофига сазовор бўлгансиз.

    Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари, Банк-молия академияси ректори, “Эл-юрт умиди” жамғармаси директори, Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари ва бугунги кунда Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори лавозимида фаолият кўрсатиб келаётганингиз фикримизнинг ёрқин далилидир.

    Сиз қаерда, қайси лавозимда бўлсангиз ҳам ўша соҳа тараққиёти ва юксалишига катта ҳисса қўшгансиз. Буни нафақат мен, балки жамоатчилик ҳақли равишда тан олади ва қадрлайди.

    Сиз иқтисод фанлари доктори, профессор сифатида ҳам ўнлаб, юзлаб фан номзодлари ва докторлари тайёрлаш ва ўз йўналишингиз бўйича илмий мактаб яртаганингиз ҳам олимлар ва соҳа ходимлари томонидан доимо таъкидлаб келинади.

    Қадрли Адҳам Шарипович!

    Олтмиш ёш умрнинг катта тажриба тўпланган, донишмандлик фаслининг бошланишидир. Ҳаётдан олган сабоқлардан хулосалар чиқариш имкониятидир. Янги-янги умр довонларини забт этишнинг бошланишидир.

    Туғилган кунингиз муборак бўлсин. Аллоҳ умрингизга, ризқингизга, илмингизга барака берсин.

 

Рустам Холмуродов,

Самарқанд давлат университети ректори,

Ўзбекистон Республикаси фан арбоби,

Олий Мажлис Сенати аъзоси.