Самарқанд давлат университетида “Маърифат улашиб” лойиҳаси давом этмоқда…
Самарқанд давлат университетида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, шоирлар Амир Худойберди, Гуландом Тоғаева, Алишер Боймуродовлар иштирокида тадбир ўтказилди.
Тадбирни СамДУ Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Рустам Йўлдошев кириш сўзи билан очди.
Меҳмон ижодкорлар ўзининг ҳаёт йўллари ҳақида сўзлаб, шеърларидан ўқиб берди. Устозлари ҳақидаги хотираларини ёдга олишди. Самарқанд давлат университетининг таълим тизимидаги ўрни ҳақида алоҳида тўхталди.
Ижодкорлар ҳаётда муваффақиятларга эришишнинг ягона йўли фақат илм олиш эканлигини ҳаётий мисоллар орқали ифодалаб берди.
Тадбир давомида талабалар меҳмонларга ўзларини қизиқтирган саволларини йўллаб, жавоблар олишди.
Мазкур лойиҳа доирасида адибларнинг асарларига бағишланган онлайн викторина, «Мунозара» клуби, «Заковат» интеллектуал ўйини, спектакль, мушоира кечаси ва челленжлар уюштирилмоқда. Шунингдек, “Яшил макон” лойиҳаси доирасида кўчат экиш, гулхан атрофида суҳбат ва адиблар билан фотосессия ташкил этиш режалаштирилган.
Ижодкорлар билан ижодий учрашувлар давом этади…
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати,
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.