Самарқанд давлат университетида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни кенг нишонланди…
Байрам муносабати билан Самарқанд давлат университети профессор-ўқитувчилари учун эрта тонгдан байрам дастурхони ёзилди.
Ундан сўнг университет фаоллар залида тантанали тадбир ўтказилди. Илм-фанда улкан ютуқларни қўлга киритган, халқаро миқёсда университет шон-шуҳратини юксалишига, таълим-тарбия сифатини янада яхшилашга муносиб ҳисса қўшган бир гуруҳ олимларга Фахрий ёрлиқ ва пул мукофотлари топширди.
Шунингдек, бир қатор ўқитувчиларга университет Касаба уюшмасининг қимматбаҳо совғаларини ажратилганлиги эълон қилинди.
Олий таълим фан ва инновациялар вазирининг буйруғига асосан 10 га яқин профессор-ўқитувчига “Олий таълим аълочиси” кўкрак нишони ва фахрий ёрлиғи топширилди.
Устозлар байрами санъатшунослик таълим йўналиши талабалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар билан давом этди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати,
Шавкат АКРАМОв олган суратлар.