Табрик!
Самарқанд давлат университети профессори,
Филология фанлари доктори
C.A. Каримовга!
Ҳурматли Суюн Амирович!
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Фармонига биноан ўқитувчи ва мураббийлар байрами арафасида “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” унвонига сазовор бўлганингиз билан самимий табриклайман. Узоқ умр, сиҳат-саломатлик, илмий ишларингизга улкан муваффақиятлар тилайман.
Сиз Самарқанд давлат университетида Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, профессор Раҳматулло Қўнғуров ишларининг давомчиси сифатида ҳам юксак эҳтиромга лойиқсиз. Устозининг, ота-онасининг чироғини ёққан, рози қилган инсон ҳеч қачон кам бўлмайди. Ҳамиша эътиборда, эъзозда яшайди.
Сиз Самарқанд давлат университети ўзбек тилшунослиги мактабининг асосчилари Улуғ Турсунов, Раҳматулло Қўнғуров, Худойберди Дониёров, Ҳамдам Бердиёров каби улуғ олимлар ишининг давомчиси сифатида ҳам ҳурматга лойиқсиз.
Сиз томонингиздан ёзилган монографиялар, дарсликлар, илмий мақолалар, тузилган луғатлар, илмий жамоатчилик томонидан ҳам юқори баҳоланиб келмоқда.
Сизга берилган унвон бутун самарқандлик олимларга кўрсатилган ҳурмат белгисидир.
Аллоҳ умрингизга, ризқингизга, илмингизга барака берсин. Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!
Рустам Холмуродов,
Самарқанд давлат университети ректори,
Ўзбекистон Республикаси фан арбоби,
Олий Мажлис Сенати аъзоси.