Самарқанд давлат университети филология факультети декани, профессор Жўлибой Элтазатов Турк Тили Академиясининг Қурултойида иштирок этмоқда…
Шу кунларда Туркия Республикаси похтахти Анқара шаҳрида буюк йўлбошчи Мустафо Камол Отатурк томонидан 1932 йилда асос солинган Турк Тили Академиясининг (Türk Dil Kurumu - TDK, 1932) навбатдаги Х Қурултойи бўлиб ўтмоқда.ʼ
Türk Dil Kurumu ўз соҳасида дунёдаги энг обрўли илмий муассалардан бири бўлиб, у Турк тили ва дунёдаги бошқа туркий тилларни ўрганиш, оммалаштириш ва тасвиқ этиш билан шуғулланади.
Туркия ва дунёдаги энг машҳур Турколог-олимларни ўз сафига бирлаштирган Турк Дил Курумининг янгидан барпо этилган муҳташам Кампусида ташкил этилган навбатдаги Қурултойида дунёнинг 21 мамлакатидан 167 нафар олим ва тадқиқотчолар иштирок этмоқда.
Қурултой қатнашчилари сафидан университетимизнинг филология факультети деканı, таниқли турколог, ТДК мухбир-аъзоси, профессор Жўлибой Элтазатов ҳам жой олган. Олим бу юксак анжуманда "Туркий тиллардаги грамматик категорияларнинг тавсиф ва талқин этилишига доир" мавзусида маъруза қилди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.