Самарқанд давлат университетида 9-11 октябрь кунлари "Салжуқийлар тарихий-географияси Туркистон" III халқаро симпозиуми бўлиб ўтади. Мазкур халқаро анжуман олидан Туркиянинг Нежметтин Эрбакан университети ректори, профессор Жем Зорлу СамДУга ташриф буюрди.

    Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов учрашди. Мулоқотда ҳамкорлик алоқалари муҳокама қилинди. Долзарб мавзуларда тадқиқотлар олиб бориш, илмий марказлар ташкил этишга келишилди.

    Учрашув сўнгида томонлар ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

    Ташриф давомида профессор Жем Зорлу Самарқанд давлат университети Туркология илмий тадқиқот институти фаолияти билан танишди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.