Тоғдаги тадқиқот
Самарқанд давлат университети генетика ва биотехнология кафедраси докторанти Роза Шукруллозода Самарқанднинг ноёб лолалари бўйича тадқиқот олиб бормоқда.
Тадқиқотчи илмий изланишларида кун сайин камайиб бориб, Қизил китобга киритилган лоланинг фостер ва тулипа турларига алоҳида эътибор қаратган.
Диссертант ушбу лойиҳа доирасида мазкур ўсимликни Жомбой туманидаги «Боғбон» ин витро лабораториясида кўпайтириб, ёвоййи табиат бағрига қайтаришни мақсад қилган.
Докторант изланишлари натижасида мазкур навларнинг 1000 га яқин пиёзларини етиштирди. Ургут туманидаги «Омонқўтон» миллий табиат боғига экди.
Самарқанд давлат университети профессор-ўқитувчилари, «Омонқўтон» миллий табиат боғи мутассадилари, Зомин миллий табиат боғи мутахассислари иштирокида мазкур лойиҳа апробацияси ўтказилди. Мутахассис олимлар ўзининг фикр-мулоҳаза ва таклифларини билдириб, тадқиқотчининг илмий ишини қўллаб-қувватлади.
Маълумот учун, Роза Шукруллозоданинг илмий раҳбари СамДУ профессори Хислат Ҳайдаров ва Андижон давлат университети профессори Даврон Деҳқонов.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати