Самарқанд давлат университетида Ўзбекистон-Хитой ўсимликлар селекция ва уруғчилиги маркази ташкил этилади…
Самарқанд давлат университетига Хитойнинг жанубий-ғарбий қишлоқ хўжалиги ва ўрмончилик университети вице-президенти Ми Жианҳуа бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов учрашди.
Мулоқотда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Самарқанд давлат университети қошида Ўзбекистон-Хитой ўсимликлар селекция ва уруғчилиги марказини ташкил этишга келишилди. Мазкур марказда буғдойнинг қурғоқчилик ва шўрланишга чидамли янги навларини яратилиши режалаштирилди.
Томонлар ўртасида профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, ҳамкорликда илмий ишланмалар нашр этиш, тадқиқотчиларни стажировкага юборишга келишилди. Кейинчалик буғдой навларини синаш бўйича қўшма лабораториялар ҳамда тажриба синов майдонлари ташкил этиладиган бўлди.
Учрашув сўнгида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати,
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.