Иқтидорли гуруҳ талабалари билан учрашув давом этди…
Самарқанд давлат университети ўқув ишлари бўйича биринчи проректори Аҳмаджон Солиев Инсон ресурслари ва маҳалла тараққиётини бошқариш, Агробиотехнология ва озиқ-овқат хавфсизлиги институтлари ҳамда филология, юридик, тарих, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари, география ва экология факультетларининг иқтидорли талабалари билан учрашув ўтказди.
Истеъдодли йигит-қизларга чет тилини ўрганишнинг муҳим аҳамияти ҳақида тушунча берилди. Тинимсиз изланиш, мустақил равишда дарсларни ўзлаштириш қандай натижа бериши мисоллар ёрдамида тушунтирилди. Шунингдек, ўқишнинг магистратура босқичини хорижда давом эттириш имконияти борлиги алоҳида таъкидланди.
Талабаларнинг фикр-мулоҳазалари эшитилиб, улар учун янада яхшироқ шароитлар яратилиши билдирилди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.