Самарқанд давлат университети Халқаро буғдой тадқиқотлари альянсига аъзо бўлади…
Самарқанд давлат университетига Хитойнинг Шимолий-ғарбий қишлоқ хўжалиги ва ўрмончилик университети проректори Янь Цзушу бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
Меҳмонлар билан Самарқанд давлат университети халқаро ҳамкорлик бўйича проректори, профессор Акмал Ахатов учрашди.
Ташрифдан асосий мақсад СамДУ да буғдой селекцияси ва уруғчилик марказини ташкил этиш ҳамда ўзбекистонлик ва хитойлик олимларнинг илмий тадқиқотларни олиб бориш масалалари муҳокама қилишдир. Мазкур марказда буғдойнинг қурғоқчилик ва шўрланишга чидамли янги навларини яратилиши режалаштирилди.
Самарқанд давлат университети Халқаро буғдой тадқиқотлари альянсига аъзо бўлиш масаласи кўриб чиқилди. Жорий йилнинг декабрь ойида мазкур альянснинг йиғилишида Самарқанд давлат университети иштирок этадиган бўлди.
Шунингдек, профессор-ўқитувчи ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, қишки мактабларни ташкил этиш белгиланди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.