Инсон ресурсларини бошқариш кафедраси
Инсон ресурсларини бошқариш кафедраси мудири
Aрабов Нурали Уралович
- Қабул вақти: Ҳар куни 14:00 дан 16:00 гача
- Телефон: +99893 991-34-58
- Электрон почта: a-nurali@samdu.uz
Биография
1993-1998 йй. – Самарқанд давлат университети иқтисодиёт факуьлтети талабаси
1998-2002 йй. - Самарқанд давлат университети иқтисодиёт ва меҳнат социологияси кафедраси ўқитувчиси
2002-2005 йй. - Тошкент давлат иқтисодиёт университети аспиранти
2005-2009 йй. - Самарқанд давлат университети иқтисодиёт ва меҳнат социологияси кафедраси ассистенти
2009-2010 йй. - Самарқанд давлат университети иқтисодиёт ва меҳнат социологияси кафедраси катта ўқитувчиси
2010-2015 йй. - Самарқанд давлат университети иқтисодиёт ва меҳнат социологияси кафедраси мудири, доцент
2015-2016 йй. - Самарқанд давлат университети ижтимоий-иқтисодиёт факултети декани вазифасини бажарувчи
2016-2018 йй. - Самарқанд давлат университети иқтисодиёт факултети доценти
2018-2019 йй. - Самарқанд давлат университети иқтисодиёт ва тадбиркорлик кафедраси профессори
2019-2020 йй - Самарқанд давлат университети иқтисодиёт ва тадбиркорлик кафедраси мудири
2020 -2021йй - Самарқанд давлат университети инсон ресурсларини бошқариш кафедраси мудири
2021-йилдан ҳ.в инсон ресурсларини бошқариш кафедраси мудири
Ҳозирги пайтдаги СамДУ таркибида “Инсон ресурсларини бошқариш” кафедраси 2020-йилгача “Иқтисодиёт ва тадбиркорлик” кафедраси, “Иқтисодиёт”, “Иқтисодиёт ва меҳнат социологияси” кафедраси “Умумиқтисодиёт фанлари” кафедрасидан 1997-йилда мустақил кафедра сифатида ажралиб чиқиб, ўз фаолиятини бошлаган. Кафедра фаолиятига профессор Н.Б.Бозоров, доцентлар Б.М.Бобоқулов, Б.У.Бозоров, Д.Х.Асланова, Ҳ.Қ.Қосимов, Н.У.Арабовлар раҳбарлик қилган. Бугунги кунда эса кафедрага иқтисодиёт фанлар доктори, профессор Н.У.Арабов раҳбарлик қилиб келмоқда. Кафедра профессор-ўқитувчилари 5230100 – Иқтисодиёт (соҳалар ва тармоқлар), 5231700 – Кадрлар менежменти, 5231600 – Инсон ресурсларини бошқариш бакалавриат таълим йўналишлари бўйича талабаларга ҳамда 5А230110 – Демография. Меҳнат иқтисодиёти ва 5А231701 Кадрлар менежменти бўйича магистратура ҳамда 08.00.10 - Демография.Меҳнат иқтисодиёти ихтисослиги бўйича доктрантларга таълим бериб келмоқдалар.
Мамлакатимиз мустақиллигининг дастлабки йилларидан бошлаб, кафедра ўз анъаналарини давом эттириб келмоқда. Бугунги кунда кафедрада 14 нафар профессор-ўқитувчилар: жумладан, и.ф.д., профессор Н.У.Арабов, доцентлар: Б.У.Бозоров, Б.Раҳматов, Т.Бакаэв, PhD С.Б.Абдужабборов ассистентлар Н.У.Улуғмуродова, А.А.Абдусаидов, Н.Ш.Мансурова, Ф.А.Джалилов, Б.С.Болтаев, А.А.Ҳамидова, С.Қ.Қурбонов, Н.А, Ибрагимова, Т. Лукиэвлар фаолият юритишмоқда. Шунингдек, кафедрада С.Б.Шарипов катта илмий ходим изланувчи ва Н.У.Улуғмуродова, А.А.Абдусаидов, Н.Ш.Мансурова, Ф.А.Джалилов, Б.С.Болтаев, А.А.Ҳамидова, С.Қ.Қурбонов, Н.А, Ибрагимова, Т. Лукиевлар мустақил тадқиқотчи сифатида илмий изланишлар олиб бормоқда.
Кейинги 5 йил мобайнида кафедрада 1 та фан доктори 2 та иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертасияни мувоффақиятли ҳимоя қилиб, илмий даражага эга бўлди. Кафедра фаолиятида дастлаб “Аҳолишунослик ва меҳнат иқтисодиёти” ва кейинчалик “Меҳнат иқтисодиёти” мутахассислиги бўйича 130 дан ортиқ магистрлар таҳсил олиб, иқтисодиётнинг турли соҳа ва тармоқларида ўз фаолиятларини амалга ошириб келмоқдалар.
Кафедра профессор-ўқитучилари томонидан 2 та дарслик (Инсон тараққиёти, Ижтимоий соҳа иқтисодиёти), 8 та ўқув қўлланма (Социал иқтисодиёт, Хорижда иш ҳақини ташкил этиш, Ижтимоий сиёсат ва ижтимоий ҳимоя, Аҳоли турмуш тарзи ва даромадлари, Персонал мотивасияси, Тадиркорлик ва ишга жойлаштириш технологияси асослари I-нашр, Тадиркорлик ва ишга жойлаштириш технологияси асослари II-нашр, Меҳнат бозори инфратузилмаси), 10 та монография ва 10 дан ортиқ услубий қўлланма ва кўрсатмалар чоп эттирилган.
Кафедрада иқтидорли талабалар билан ишлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда, кафедрада “Устоз-шогирд” тизими яхши йўлга қўйилган. Кафедра профессори Н.У.Арабов раҳбарлигида 6 та иқтидорли талаба Алишер Навоий номидаги давлат степиндия соҳиби бўлди. Бундан ташқари “Ёш тадбиркор” илмий тўгараги фаолият юритиб, тўгаракнинг илгъор талабалари фан олимпиадаларида фаол иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаб келишмоқда.