Самарқанд давлат университетида таҳсил олаётган иқтидорли ёшларни яратувчилик фаолиятига кенг жалб этиш ҳамда муносиб тақдирлаш мақсадида қуйидаги стипендиялар таъсис қилинди:

    Азиз Санжар номидаги стипендия.

    АҚШ Шимолий Каролина университети профессори, Нобель мукофоти лауреати;

    Ботирхон Валихўжаев номидаги стипендия.

     Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, академик, “Буюк хизматлари учун ордени” соҳиби;

    Воҳид Абдуллаев номидаги стипендия.

    Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, академик;

    Акбар Отахўжаев номидаги стипендия.  

    Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, академик.

     Азиз Санжар номидаги университет стипендиясига номзодларга қуйидаги талаблар қўйилади:

    Ўқув жараёнида барча фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичи аъло (кўпи билан 25 фоизи яхши даражада) бўлиши лозим;

    Илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланаётган, илмий мақолалари чоп этилган кимё, биология йўналишлари иккинчи ва учунчи курс талабаси бўлиши лозим.

    Воҳид Абдуллаев, Акбар Отахўжаев, Ботирхон Валихўжаев номидаги университет стипендияларига номзодларга қуйидаги талаблар қўйилади:

    Ўқув жараёнида барча фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичи аъло (кўпи билан 25 фоизи яхши даражада) бўлиши, илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланаётган, илмий мақолалари чоп этилган иккинчи ва учунчи курс талабаси бўлиши лозим;

    Физика, математика, механика факультетлари талабалари Акбар Отахўжаев номидаги университет стипендиясига, тарих, филология, психология ва ижтимой муносабатлар, мактабгача ва бошланғич таълим факультетлари талабалари Воҳид Абдуллаев, Ботирхон Валихўжаев номидаги университет стипендияларига даъвогар бўла олади.

    Талабгорлар батафсил маълумот олиш учун Иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлимига мурожаат қилишлари мумкин.

 

Беҳруз Шамсиддинов
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими