Кўпинча ишлар билан бўлиб, яхшироқ нонушта қилишга вақтимиз етмайди. Аммо айнан эрталаб бизнинг организм таъсирчан бўлиб, ҳамма нарсани бир хилда ҳазм қила олмайди. Агарда кунингизни яхши кайфиятда бошлашни истасангиз, унда эрталабки нонуштангизни қайта кўриб чиқишингизни маслаҳат берамиз. Бу мақолада сиз оч қоринга нималар еб бўлмаслиги ҳақида маълумотга эга бўласиз.

    Қаҳва

    Организмга қаҳва биринчилардан бўлиб қабул қилинса, хлорид кислотасини ҳаддан ортиқ ишлаб чиқариб, натижада ҳазм қилиш тизимининг бузилишига олиб келади. Эрталабки соат 6 дан 10 гача организм кортизол гармонини ишлаб чиқариб, бу гармон тетиклик ва қувватни оширишда хизмат қилади. Оч қоринга қабул қилинган бир финжонгина қаҳва кортизол гармонини ишлаб чиқарилишини тўхтатиб, натижада чарчоқ ва уйқусизлик тарк этмаслигидан азият чекамиз. Агарда кун мобайнида ўзингизни беҳол ва бемажол сезсангиз, унда қаҳва ўрнига бир стакан илиқ сув ичиб кўринг. Қаҳвани эса кун мобайнида соат 10 дан 12 гача ёки 14 дан 17 гача ичишингиз мумкин.

    Цитрус мевалар

    Апелсин, мандарин, грейпфрут ва бошқа ситрус мевалар жуда фойдалидир, аммо оч қоринга эмас. Улар ўзида кўп миқдорда лимон кислотасини сақлаши сабаб ҳам, худди қаҳвадек ошқозон шиллиқ қаватини яллиғланишига сабаб бўлиши мумкин. Натижада ошқозон фаолияти бузилиб, ҳар хил касалликлар ва аллергияга йўлиқишнинг ҳам хавфи туғилади. Агарда сиз эрталаб янги сиқилган мева шарбатларидан ичишга одатланган бўлсангиз, унда уларни сал ширинроқ мевалар, масалан, олма, нок ёки ўрик мева шарбатларига ўзгартиришингиз мумкин. Агарда шарбат ўрнига смузилар тайёрлаб ичилса борми, нур устига аъло нур бўлади. Смузилар ўзида бириктирувчи тўқималарни сақлаши сабаб ҳам жуда фойдали саналади.

    Сут маҳсулотлари

    Кефир ёки шакарсиз ёгуртларнинг ўзи оч қоринга қабул қилинса, улар ошқозонга тушиб, ўзидаги фойдали бактерия-пробиотиклар ошқозон ширасида эриб кетиб, ҳеч қандай фойда ҳам келтирмайди.

    Пишириқлар ва ширинликлар

    Шакар инсон организми учун зарар келтирувчи моддалардан бири эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Хўш, оч қоринга ширинликлар истеъмол қилинса нималар юз беради? Эрталаб ошқозон ости бези ва жигар ҳазм қилиниши қийин бўлган таомларни қабул қилишга тайёр бўлмайди. Шакарнинг қабул қилиниши эса қондаги инсулин миқдорини кескин кўтариб юборади. Бироздан сўнг эса яна кескин равишда пасайтириб ташлайди ва натижада тезда оч қоласиз. Шоколадли батончалар, круассанлар ва шунга ўхшаш маҳсулотларнинг умуман фойдаси бўлмай, ҳатто қоринни тўқ тутмайди ҳам.

    Пакетли шарбатлар

    Пакетчали шарбатларнинг фойдаси жуда кам бўлиб, унинг асосини ҳам шакар ташкил қилади. Бундай шарбатлар оч қоринга қабул қилинганда эса ичакларнинг табиий микрофлорасини бузиб, нафақат зарарли, балки фойдали микроорганизмларни ҳам йўқ қилади.

    Банан

    Банан жуда тўйимли мевалардан бири ҳисобланади. У таркибида жуда кўп миқдорда витаминлар, бириктирувчи тўқималар, калий ва магнийни сақлайди. Аммо эрта азондан қориннинг оч пайтида магнийнинг организмга тушиши бу минералнинг қондаги таркибини бузади ва натижада юрак фаолиятига ёмон таъсир кўрсатади. Шунингдек калийнинг ҳаддан ортиқлиги ҳам буйракларнинг фаолиятига салбий таъсир кўрсатади. Бананни нонуштада истеъмол қилиш таъқиқланмаган, аммо битта ўзини эмас, масалан, бўтқаларга ёки смузиларга қўшиб истеъмол қилиш мумкин.

 

Интернет манбалари асосида тайёрланди.