Ёш олимлар, магистрант ва иқтидорли талабалар учун “Start-up” лойиҳалар танлови эълон қилинди

Самарқанд давлат университетида фаолият олиб бораётган ёш олимлар, магистрант ва иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш, улар томонидан олиб борилаётган илмий тадқиқот ишларини, амалга ошираётган лойиҳаларини халқ хўжалигининг турли тармоқларига жорий этилишига кўмаклашиш, талабаларни моддий ва маънавий рағбатлантириш мақсадида Самарқанд давлат университети “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остидаги ёшлар фестивали доирасида энг яхши “START-UP” лойиҳалари танловини эълон қилади.
Стартап ўзи нима? Стартап инглиз тилидан олинган сўз бўлиб, start-up – старт олмоқ ёки бирор ишни бошламоқ каби маъноларни англатади. Бу эндигина очилган ёш компания, фирмалар ёки лойиҳалар ва ноёб ғояларни яратишга айтилади. Шунингдек, бирор-бир маҳсулотни сотиш учун инвесторларни қизиқтириш ва жалб қилиш ҳам стартапнинг асосий мақсадидир.
Танловда университетнинг 30 ёшгача бўлган ёш олимлари, магистрантлари ва талабалари лойиҳа билан иштирок этишлари мумкин.
Тақдим этилган лойиҳалар https://bit.ly/3Hf9pOp саҳифаси орқали
2022 йил 11 июндан 2022 йил 17 июнь соат 16-00 га қадар электрон рўйхатдан ўтиши шарт.
Танлов якунига кўра ғолиб деб топилган лойиҳа муаллифлари:
1-ўрин – Телевизор
2-ўрин – Планшет
3-ўрин – Телефон билан тақдирланади.
Электрон рўйхатдан ўтмаган лойиҳалар танловга қабул қилинмайди.
Маълумот учун:
Тел.: +99899-573-94-82 / +99894-684-40-96
Расмий сайт: www.samdu.uz