Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат универистети ядро физикаси ва астрономия кафедраси доценти Гулжаҳон Аҳмедова университетнинг фахрий олималаридан.  Ядро физикаси мутахассислиги бўйича  физика-математика фанлари номзоди. 60 йилдан бери талабаларга “Ядро физикаси”, “Атом физикаси” каби фанлардан дарс бериб келади. Олиманинг илмий фаолияти ядро физикаси назарияси соҳасида юқори аниқликдаги илмий натижалар олишда аҳамиятли ҳисобланади. Мазкур йўналиш бўйича 10 дан ортиқ дарслик ва ўқув қўлланмалар, 200 га яқин мақолалар муаллифи. Гулжаҳон Аҳмедова муаллифлигида яратилган “Атом физикаси” ўқув қўлланмаси республика бўйича ташкил этилган ўқув қўлланмалар танловида ғолибликни қўлга киритиб, респубиканинг барча олий ўқув юртларида атом физикаси дарсларида фойдаланиш учун оммалаштирилган. Олима узоқ йиллар давомида атом ва ядро физикаси асосларини ўрганиш натижасида олиб борган тадқиқот натижалари ҳали ҳануз физик олимлар орасида эътироф этиб келинмоқда.

Ирода Бекмуродова

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати ходими.

Шавкат Акрамов олган суратлар.