Самарқанд давлат университети доценти Акбар Аҳмедов Исроилнинг Вайсман илм-фан институтида илмий тадқиқот олиб бормоқда

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ботаника кафедраси доценти Акбар Аҳмедов ҳозриги кунда Вайсман илм-фан институтида илмий изланиш олиб бормоқда.
Тадқиқот глобал исиш ва антропоген омиллар таъсири натижасида ўсимликлар қопламининг ўзгаришига қаратилган. Бу факторларнинг табиий арчалар (Juniperus polycarpos var. seravschanica, Juniperus pseudosabina) ва бозулбанг (Lagochilus spp.) турларига таъсири ўрганилмоқда. Буни амалга ошириш учун Ботаник, Геботаник ёндашувларни “ Isotope ecology-δ13C ” каби йўналишларни интегратсия қилиш зарур.
Cavity Ring Down Spectroscopy (CRDS) усули ва Picarro G2131i орқали 100 йилдан ортиқ иқлим ва динамик популятсион маълумотлар таҳлил қилинмоқда. Олинган натижалар асосида Сcопус журналида мақола чоп этиш учун керакли материаллар тўпланмоқда.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.