Самарқанд давлат университети профессори, филология фанлари доктори,

    Турк тилшунослик жамияти мухбир аъзоси, таниқли турколог олим Ж.Д. Элтазаровга!

    Ҳурматли Жўлибой Данабоевич!

    Сизни туғилган кунингиз билан табриклайман.

     Сиз Самарқанд давлат университетида Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, профессор, устозингиз Раҳматулла Қўнғуров  ривожлантирган ва тараққий эттирган ўзбек тилшунослиги мактабининг давомчиси ва забардаст вакилисиз. Мазкур мактаб республикамиз илмий жамоатчилиги томонидан тан олинган.

    2016 йилда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан асос солинган Ўзбекистон-Туркия муносабатлари ривожида ҳам Сиз ўзига хос ўрин тутишингизни алоҳида таъкидлашни истайман.

    Самарқанд давлат университети билан Туркия олий таълим муассасалари айниқса, Анқара Йилдирим Боязид  ҳамда Истанбул университетлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва тараққий эттиришда ҳам Сизнинг фидокорона хизматларингизни эътироф этмоқчиман.

    Сиз нафақат мамлакатимизда, балки Турк дунёсида ҳам машҳур олимлардан бири ҳисобланасиз.  Ўзбек тилимизни бутун дунё бўйлаб тарғиб қилишдаги беқиёс хизматларингиз таҳсинга сазовор.

    Сиз Туркия, Жанубий Корея, Германия, Япония каби мамлакатлар олий таълим даргоҳларида она тилимиздан дарс ўтиб, ўзбек тилининг халқаро аҳамиятини оширишга муносиб ҳисса қўшгансиз.

    Сизнинг 20 яқин монография, дарслик ва ўқув қўлланмаларингиз, 200 дан ортиқ илмий мақолаларингиз туркологиянинг долзарб масалаларига бағишланган.

    Аллоҳ умрингизга, ризқингизга, илмингизга барака берсин.

    Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг...

 

Рустам ХОЛМУРОДОВ,
Самарқанд давлат университети ректори,
Ўзбекистон Республикаси фан арбоби,
Олий Мажлис Сенати аъзоси.