Самарқанд давлат университети ва Олтой давлат университети ҳамкорлиги…

Самарқанд давлат университетига Олтой давлат университети профессорлари Понкина Елена ва Вера Журавлевалар ташриф буюрди. Бундан асосий мақсад томонлар ўртасида илмий ва халқаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашдир.
Шунингдек, СамДУ профессор-ўқитувчи ва талабаларига “Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш ва иқлим ўзгаришига мослашиш омилларини ўрганиш услублари ва моделлари” мавзусида семинар ўтди.
Делегация аъзолари иккала университет ўртасида профессор-ўқитувчи, талаба ва тадқиқотчилар алмашинуви бўйича музокаралар олиб борди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.