Сессияда Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов сўзга чиқиб бугунги таълимда жамият, мактаб, ота-она ва ўқитувчиларнинг ўрни ҳақида алоҳида тўхталди:
- Илм-фан ва таълим жамият миллий ғоясининг негизини ташкил қилиши зарур. Бу масалада ҳар бир томон ўз масъулиятини ҳис қилган ҳолда ҳаракат қилиши лозим. Таълимга нисбатан муносабатни ўзгартирмай туриб, жамиятни ўзгартириб бўлмайди. Буни, энг аввало, мактабдан бошлашимиз керак...
- Ўқитувчи миллат тақдири учун жавобгар. У болага таълим-тарбия беришда нафақат бир инсоннинг келажаги, балки бутун бошли миллат истиқболини ўйлаши керак...
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.