Бугун Самарқанд давлат университети доцентлари Нажмиддин Ҳакимов, Фазлиддин Салоҳитдинов, Расул Мардиевларнинг туғилган куни.

    Нажмиддин Ҳакимов 1938 йил Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида таваллуд топган. 85 ёшни қарши олган Нажмиддин Ҳакимов зоология кафедрасида фаолият олиб бормоқда. 60 йилга яқин таълим соҳасида фаолият кўрсатиб келган олимнинг 10 га яқин дарслик ва қўлланмаларидан тадқиқотчилар мунтазам равишда фойдаланиб келмоқда.

    Муҳандислик физикаси институти  қаттиқ жисмлар кафедраси доценти Фазлиддин Салоҳиддинов 1951 йил Самарқанд шаҳрида туғилган. Тожикистон Республикаси Фанлар Академияси Физика-техника институти, кейинчалик Самарқанд давлат университетида 50 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда.

    Расул Мардиев 1958 йил Самарқанд вилояти Қўшработ туманида туғилган. 42 йилдан буён Самарқанд давлат университети математика факультетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.

    Самарқанд давлат университети жамоаси бугунги кун муносабати билан туғилган кун соҳибларига узоқ умр, сиҳат-саломатлик, меҳнат ва илмий фаолиятига омад ҳамда улкан зафарлар тилайди.

 

Самарқанд давлат университети
Фахрийлар кенгаши