Самарқанд давлат университетида саломатлик спартакиадаси ғолиблари тақдирланди…

Самарқанд давлат университети спорт клуби томонидан “Соғлом турмуш – буюк келажак” шиори остида ўтказилган саломатлик спартакиадаси ўтказилди. Ушбу мусобақанинг ўтказишдан мақсад профессор-ўқитувчи, ишчи ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда жисмоний тарбия ва спортни тарғиб қилишдир.
Мусобақа футбол, шахмат-шашка, стол теннис спорт турлари бўйича ўтказилди. Натижаларига кўра ғолиб ва совриндор бўлган жамоа Самарқанд давлат университети бошланғич касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.