Самарқанд давлат университети ва Япониянинг Тоттори университети ўртасидаги ҳамкорлик шартномаси имзолангандан сўнг, томонлар таълим ва илмий-тадқиқот йўналишларидаги имкониятларини аниқлашга бағишланган семинар ўтказди.

    Тантанали маросимда Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов, Ўзбекистоннинг Япониядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмоновлар иштирок этди.

    Рустам Холмуродов Ўзбекистоннинг илм-фан ва аграр соҳадаги имкониятлари, истиқболдаги режалар ва уларни амалга ошириш йўллари тўғрисида маъруза қилди.

    Музокаралар давомида муаммоларни ҳамкорликда ҳал этишга келишиб олинди.

    СамДУ делегация аъзолари томонидан алоҳида йўналишларда, хусусан, қишлоқ хўжалиги соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш, илмий лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш, ақлли қишлоқ хўжалиги технологияларини жорий қилиш, қурғоқчил минтақа табиий яйлов ресурсларидан самарали фойдаланиш, доривор ўсимликлар етиштириш технологоялари бўйича маърузалар қилди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.