- Сифатли кадр меҳнат бозорида доим қадрланади. Фарзандларингизнинг яхши мутахассис бўлиши учун ўқитувчилар билан сиз ҳам бирдек масъулсиз, - дейди Самарқанд давлат университети ўқув ишлари бўйича проректори Рустам Йўлдошев. – Болангизнинг диплом олиш учун эмас, яхши билим олиши учун курашинг. Чет тилларини билиш бугунги кун учун жуда муҳим. Илмга, тилга бўлган эътибор, мамлакат тараққиёти учун қаратилган эътибордир.  Келинг, оғил-қизингизнинг дарсига қатнашинг. Қолган курсдошлари билан солиштиринг. Биз ҳамкорликда иш олиб борсак, тезроқ мақсадимизга эришган бўламиз.

    - Ҳеч бир ота-она фарзандининг келажагига бефарқ эмас. Шу сабаб Самарқанд давлат университетига ташриф буюрдим, - дейди Муҳаммадамин Эгамбердиев. – Ўғлим интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари факультетида ўқийди. Шу кунга қадар оғлимнинг ўқиши ҳақида телефон орқали сўраб турардим. Бугун ўқитувчилари билан кўришиш ва суҳбатлашиш насиб қилди. Боламнинг ютуқ ва камчиликлари ҳақида сўрадим. Устозларидан маслаҳат ва тавсиялар олдим. Очиқ мулоқотдан сўнг фарзандимнинг чет тилини ўрганиши нечоғлик муҳимлигини тушундим. Ўқитувчиларидан кўнглим тўқ. Тоғри йўналиш бермоқда. Ҳамма имкониятлар мавжуд. Болаларимиздан фақат ўқиш талаб этилади.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.