Туғилган кунингиз муборак бўлсин!
![](https://www.samdu.uz/upload/cover-images/63ff98289d8cb-63ff98289d8cc-63ff98289d8cd-63ff98289d8ce.jpg)
Бугун Самарқанд давлат университети тармоқлар иқтисодиёти кафедраси катта ўқитувчиси Аскар Жумаевнинг туғилган куни.
Аскар Жумаев 1960-йил Оқдарё туманида туғилган. 63 ёшни қарши олган иқтисодчи олим Самарқанд давлат архитектура қурилиш институти ва Самарқанд давлат университетида 35 йилдан буён бир қатор лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.
Бугунги кун муносабати билан университет жамоаси Аскар Жумаевни самимий муборакбод этиб, илмий ишларига мувафаққият, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.
Самарқанд давлат университети
Фахрийлар кенгаши.