Меҳмонни СамДУ халқаро ҳамкорлик ишлари бўйича проректори Акмал Ахатов қабул қилди.

    Ташрифдан асосий мақсад халқаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда инглиз ёки француз тилини биладиган талабалар билан Франция олий ўқув юртларида ўқишни давом эттириш масалаларини муҳокама қилишдир.

    Учрашувда томонлар Франция олий таълим муассасалари билан халқаро ҳамкорликни кучайтириш, қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш ва талабалар учун грант лойиҳаларида иштирок этиш имкониятлари бўйича ўзаро фикр алмашди.

     Шунингдек, аниқ ва табиий фан йўналишлари, яъни STEM лойиҳаси асосида француз тилини ўқитишга алоҳида эътибор қаратиш, университетлар ўртасида ўқитувчи ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилди.

    Самарқанд давлат университети

    Ахборот хизмати.