Ёшлар академияси раҳбари самарқандлик талабалар билан ушрашди

Самарқанд давлат университетида Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги қошидаги Ёшлар академиясининг раҳбари Акбархон Собирхонов билан учрашув ўтказилди. Тадбирда Самарқанддаги олий таълим муассасаларининг Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректорлари ва иқтидорли талабалар иштирок этди.
Акбархон Собирхонов ёшларнинг илмий ва стартап лойиҳалари ҳамда илм-фан ва инновацияларидаги тадқиқотларини қўллаб-қувватлаш бўйича ўзининг фикр-мулоҳазаларини билдирди. Шунингдек, Ёшлар академияси ва унинг фаолияти ҳақида тақдимот қилди.
Тадбир сўнгида талабаларнинг таклифларини тинглаб, ўзининг тавсияларини берди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.