Самарқанд давлат университети юридик факультетида “Уч авлод учрашуви” ўтказилди…
Тадбирда ҳуқуқшунос, меҳнат фахрийси Салом Облоқулов, профессор-ўқитувчи ва талабалар иштирок этди.
Салом Облоқулов тадбир иштирокчиларга ўзининг босиб ўтган йўллари, ҳаёт тажрибаси ҳақида гапириб берди. Шунингдек, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида тўхталди.
Иштирокчилар учрашувнинг мазмун моҳияти ҳамда бу каби тадбирларнинг ёшлар тарбиясида тутган ўрни бўйича фикр-мулоҳазаларини билдирди.
- Самарқанд давлат университети юртимиздаги олий ўқув юртлари орасида энг қадимийси ва етакчисидир. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда 35 йил раҳбарлик лавозимида ишладим, - дейди Салом Облоқулов. – Асосан прокуратура соҳасида фаолият кўрсатганман. Ушбу даргоҳнинг профессор-ўқитувчи ва битирувчиларини яхши биламан. Республиканинг юқори ташкилотларида СамДУ битирувчиларининг алоҳида ўрни бор… Мен ишлаган даврларда прокуратура соҳаси анча мураккаброқ эди. Ҳозир минг шукурки, замон яхшиланди. Ҳар қандай соҳада ислоҳотлар амалга оширилди. Бунинг учун Президент Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдираман…
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.